[Мой сайт ]
Главная » 2015 » Сентябрь » 20 » "Ўзбек Идол" шоуси бошланмоқда!
17:13
"Ўзбек Идол" шоуси бошланмоқда!

 

 

 

 

Сайтимиз муаллифлигида ўтказилган "Асл хонанда" реалити шоусига хонанда Озода таклиф қилинганди. Маълум сабабларга кўра лойиха финалда муддатидан аввал тугатилишига тўғри келганди.  Эндиликда Озода "Ўзбек Идол" шоусини бошламоқда ва бу сафар у каминани хайъат аъзоларидан жой олишга таклиф этди. Айни дамда хайъат аъзоларидан ўрин олиши кутилаётган шоира, бастакор ва хонанда Шахноз билан хам музокаралар олиб борилмоқда. Яна хайъат аъзолари сафидан жой олишга кимларни лозим топилишини эса Озода интернет фойдаланувчилар танловига  қўйиб бермоқчи. Сизнингча яна кимлар хайъат аъзоларидан жой олиши керак?   Танлаб олинган 10 иқтидори билан лойиха сифатида махсус дастур асосида ижод жараёни олиб борилади.  Сараланиб олиб қолинган 3 иқтидор сохибига профессионал студияда муаллифлик қўшиқларидан ташкил топган мусиқий альбом ёзиб бериш имкони хамда 1 ўрин сохибини эса Озоданинг лойихаси сифатида эълон қилиб,   спутник телеканалларида клиплари ротациясигача промо қилиниши ваъда қилинмоқда.    Иштирок этмоқчи бўлган иқтидорларга  талаблар ва иштирок этишга ёзилиш хақида  бироз кейинроқ хабар эълон қилинади. Хозирча Озодага хайъат аъзоларини йиғишда мухлислар фикри қизиқ.


Источник: sayyod.com

Категория: Узбекистан | Просмотров: 908 | Добавил: oficer07 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
avatar