[Мой сайт ]
Главная » 2015 » Август » 10 » ОАВ: террорчилар Буюк Британия қироличасига суиқасд уюштирмоқчи
07:40
ОАВ: террорчилар Буюк Британия қироличасига суиқасд уюштирмоқчи

“ИШИД” террорчилик гуруҳи томонидан бошқарилувчи Буюк Британиялик жангарилар қиролича Елизавета II га суиқасд уюштирмоқчи. Террорчилар 15 август куни Британияда Иккинчи жаҳон урушидаги иттифоқчиларнинг Япония устидан ғалабасининг 70 йиллиги нишонланиши пайтида бомба портлатиб юборишмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail британ нашри хабар бермоқда.

Полиция ва махсус хизматлар террорчиларнинг режалари амалга ошмаслиги учун юқори даражадаги хавфсизлик чораларини кўришмоқда. Қироличанинг ўзи унга тайёрланаётган суиқасддан хабари бўлса ҳам, тадбирларда иштирок этишдан воз кечмаяпти. Бундан ташқари, қироллик оиласининг бошқа аъзолари, жумладан шаҳзода Чарьлзга, мамлакат бош вазири Дэвид Кэмеронга, турли зодагонлар, уруш фахрийлари ва ҳарбий хизматчиларга ҳам ҳужум уюштирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларига кўра, террорчилар Бостон марафонида портлатилган бомбага ўхшаш портловчи қурилмани портлатишни режалаштирмоқда.    

Категория: В Мире | Просмотров: 610 | Добавил: Eduard | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar